“Реал” клуби “Лейпциг” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

“Лейпциг” ҳимоячиси Дайо Упамекано фаолиятини “Реал”да давом эттириши мумкин.

As нашрининг хабарига кўра, 21 ёшли футболчига “қаймоқранглилар” бош мураббийи Зинедин Зидан шахсан ўз қизиқиш билдирмоқда.

Зидан Начо Фернандес ва Эдер Милитао каби футболчилардан қониқиш ҳосил қила олмаяпти.
Шунинигдек, Упамеканога “Барселона”, “Ливерпул” ва “Манчестер Сити” каби клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Футболчининг клуб билан шартномаси 2021 йилнинг ёзигача қадар амал қилади.

Ўқилган: 633
РБ Лейпциг Реал Мадрид Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича