IFAB футбол қоидаларига ўзгартириш киритди

Халқаро футбол ассоциацияси кенгаши (IFAB) ўйиннинг айрим қоидаларига ўзгартириш ва аниқлик киритиш бўлганини эълон қилди.

Шу жумладан, IFAB қўл билан ўйнаш бўлимига аниқлик киритиб қўл ва елка чегарасини қўлтиқ чизиғи билан белгилаб берди.



Энди тўп ҳужумчининг қўлига тасодифан тегилса, қоидабузарлик гол ёки голли вазият бўлишидан олдинроқ инобатга олинади.

VAR фаолияти борасидаги бандда ҳам аниқлаштирилди: қоидаларда видео ёрдамчилар бош ҳакамга қарор қабул қилишда маслаҳат бериши мумкинлигини бироқ якуний қарорни ҳакамнинг ўзи чиқаришини аниқлаштирган.

Офсайд қоидаларига ҳам айрим аниқликлар киритилди. Энди ҳимояланувчи томон атайлаб қўл билан ўйнаса ва тўп рақибга тушса, ҳужум қилувчи жамоа футболчиси офсайд ҳолатида эмас деб ҳисобланади.

Ўқилган: 1488
ФИФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича