"Ростов" клуби икки футболчиси билан келишувни узайтирди

"Ростов" клуби ҳимоячи Евгений Чернов ва ярим ҳимоячи Хорен Байрамян билан шартномаларини узайтирди.

Ҳар икки футболчи билан келишув тўрт ярим йилга тузилди.

Жорий мавсум 27 ёшли Чернов Россия чемпионатининг 22та ўйинида иштирок этиб 4та голли узатмани амалга оширган. Байрамянда эса 20та ўйинда 4та гол ва 4та голли узатма мавжуд.

Ўқилган: 1556
Россия чемпионати Ростов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича