
УЕФА коронавирус туфайли 2021 йилга кўчирилган Европа чемпионатининг форматига ўзгартиришлар киритиши мумкин.
Европа футбол ассоциацияси қўмитаси тегишли музокараларни бошлаб юборган, чунки пандемия туфайли юқори ўлим ҳолатлари ва иқтисодий муаммолар оқибатида Рим ва Бильбао шаҳарларида ўйин ўтказиш сўроқ остида қолмоқда, деб маълумот бермоқда Daily Mail нашри.
Қолган давлатларда ҳам Евро ўтказиладиган кунларда бошқа тадбирлар режалаштирилгани борасида муаммолар юзага келган.