"Албатта карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда, ҳар бир фуқаро сингари уйда, оила даврасида бўлиб турибман. Ҳозирги кунда уйда бўлиш жуда муҳим эканлигини барчамиз англашимиз шарт деб ўйлайман. Вақтимни оила даврасида ўтказаяпман. Карантиндан олдин мураббийлар томонидан берилган кўрсатмалар асосида уйда машғулотларни бажараяпман. Футболчи жисмоний ҳолатини ҳар қандай ҳолатда ушлаб туриши муҳим аҳамият касб этади.
Бу синовли кунлар албатта ўтади ва биз яна машғулотларга қайтиб насиб этса жамоадошларим билан Андижон халқига кўплаб ғалабалар келтирамиз. Ҳозир эса ҳаммага тавсиям шуки, уйда қолинг! Уйда жисмоний машқлар қилинг. Яқинларингиз билан вақт ўтказинг. Насиб бўлса бу синовларни биргаликда енгамиз!!!"
Манба: "Андижон" телеграм канали
Сирож Мелиев: Бу синовларни биргаликда енгамиз!
Ўқилган: 1873