"Удинезе" директори АПЛ мавсумни муддатидан олдин тугашини маълум қилди

"Удинезе" клуби спорт директори Пьерпаоло Марино Англияда премьер-лига муддатидан аввал якунлашни режалаштираётгани таъкидлади.

Удине клубининг раҳбари Жампаоло Поццо бўлиб, унинг ўғли Жино Поццо "Уотфорд" клубининг соҳиби саналади.

"Бельгия футбол федерацияси УЕФАнинг санкциялари бўлишига қарамай чемпионтни тугатишга қарор қилди.

Англия премьер-лигаси ҳам шундай баёнот билан чиқишга тайёргарлик кўрмоқда, чунки вазият ҳақиқатдан ҳам жиддийлашмоқда.

Мен коронавирусдан кейин ҳам футболдан лаззатланишда давом этишимизга ишонаман.

Бунинг қанча вақт олиши муҳим эмас, энг асосийси – хавфли ҳудуддан чиқиб олиш. Мен кейинги мавсумлардан ҳавотирдаман, ҳозиргидан эмас", - дейди Марино.

Ўқилган: 1597
Англия чемпионати Коронавирус Удинезе

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича