"Барселона" клубида катта низо бошланди

Каталониянинг "Барселона" клуби раҳбарияти орасида жанжал бошланди. Президент Жозеп Бартомеу айрим вице-президентларнинг ўз лавозимидан кетишини истамоқда.

Гап шу йилнинг январь ойида келган Эмиле Русо ҳақида кетяпти. Айнан мазкур шахсни 2021 йилги сайловларда Бартомеуни ўрнини эгаллаши тахмин қилишаётганди.

Аммо, AS нашрининг хабарига кўра, Бартомеу "агар мен билан бирга бўлмасанг менга душмансан" қабилида иш тутаяпти.

Шу муносабат билан "Барса"ни бошқа вице-президентлар ҳам тарк этиши кутилмоқда.

Ўқилган: 3451
Барселона Жозеп Бартомеу

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича