Кержаков Россия чемпионатининг энг кучли 4та ҳужумчи қаторига Шомуродовни киритди

"Зенит" клубининг собиқ ҳужумчиси Александр Кержаков Россия чемпионатининг энг кучли тўртта ҳужумчиларини айтиб ўтди.

"Менга Колмиченко ёқади, лекин у ҳозирча камроқ ўйнади. Уни тўртинчи ўринга қўйган бўлар эдим. Бироқ у потенциал бўйича жуда ҳам кучли эмас. Менинг наздимдаги энг кучли ҳужумчилар бу – Кокорин, Дзюба, Шомуродов.

Элдор ҳужумни якунлашда жуда ҳам яхши. Унинг ўйиндаги иши "Ливерпуль"даги Фирминоникига яқин. У бироз ортга қайтиб рақибнинг орқасидан қўққисдан чиқиш учун жой бўшатади. Ўйинда ҳам у яхши ҳаракат қилади", - дейди Кержаков.

*****

Ҳамкорларимиздан:

Ҳозир олтин қадрлими ёки бошқа валюта? Буни ўзи билиб кўринг!

Ўқилган: 2791
Артем Дзюба Зенит Россия чемпионати Элдор Шомуродов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича