Касильяс Иньеста ва Пуйолга ретро-класико ўтказишни таклиф қилди

"Реал" клубининг собиқ дарвозабони Икер Касильяс "Барселона"нинг собиқ ўйинчилари Андрес Иньеста ва Карлес Пуйолга ретро-класико ўтказишни таклиф қилди.

Касильяс твиттер саҳифасида Пуйол ва Иньестанинг Ла Лига матбуот-хизматининг Хави ҳақида ёзган маълумотига жавоб берди.

"Хавининг ўйинини кузатиш жуда ҳам ажойиб", - дейди Ла Лига аккаунти ва унга "Барселона" таркибидаги ёрқин ўйинлардан лавҳа жойлаган.

"Албатта, сизларга қарши бир неча маротаба ўйнаш насиб этган. У ерда ҳар хил ишлар бўлиб турар эди, бироқ... Бу қара энди! Бу дахшатлар якунига етганидан кейин биз йиғилиб ретро-класико ўйнашимиз керак! Керакли одамларни чақирамиз", - деб ёзган Касильяс.

"Таркибларни йиғавер! Менга ишонишинг мумкин", - деб жавоб қайтарди Иньеста Касильясга.

Ўқилган: 2185
Андрес Иньеста Барселона Икер Касильяс Реал Мадрид Эл-классико

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича