Икарди “Интер”нинг азалий рақиби сафига ўтиши мумкин

“Милан” клуби “Интер” ҳужумчиси Мауро Икардига қизиқиш билдирмоқда.

Corriere dello Sport нашрининг хабарига кўра, “Интер” 27 ёшли футболчини “Ювентус” жамаосига қўйиб юборгиси келмаяпти. Бундан “Милан” жамоаси фойдаланиши мумкин.

Аммо, ҳозирги вақтда “Милан”нинг аргентиналик футболчини сотиб олиш имконияти кам деб баҳоланмоқда.

Икарди ушбу мавсум Франсия чемпионатида 20 та ўйинда 12 та голни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Ўқилган: 2226
Интер Мауро Икарди Милан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича