"Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски ҳақида гапириб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, бир пайтлар улар "Боруссия" Дортмунд таркибида бирга тўп суришган.
"Роберт билан бирга ўйнаган пайтларимиз ажойиб эди. У ҳамиша ўсишда давом этган. Техник жиҳатдан доим мукаммал бўлган. Энди бўлса унга совуққонлик ҳислати қўшилди.
У мисли кўрилмаган футболчи ва ҳали ҳамон гол уриб келмоқда. Мен учун Роберт айни пайтдаги дунёнинг энг кучли ҳужумчисидир", - дейди Goal нашри Гюндоган сўзларини келтириб.
*****
Ҳамкорларимиздан:
Ҳозир олтин қадрлими ёки бошқа валюта? Буни ўзи билиб кўринг!
Гюндоган: Левандовски — дунёнинг энг яхши ҳужумчиси
Ўқилган: 1657