"Зенит" клуби бош директори Александр Медведев коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган Россия чемпионатининг таҳминий бошланиш муддатини ошкор қилди.
"Чемпионат тақвимининг лойиҳасига кўра унинг энг кеч бошланиш вақти – 12 июль. Ушбу сана Европа клублари ассоциацияси юборган хат билан мос келади. Ўйин даражасига етиш учун камида икки ҳафта машғулот қилиш керак бўлади. Ҳисоблаш қийин эмас, июнь ойининг охиригача қарор қабул қилиш керак.
Менимча, бўлган ишларнинг оқибатини охиригача таҳлил қилиб кўрмаганмиз. Бугун франциянинг "ПСЖ" ҳомийлари мамлакат чемпионати охиригача ўйналмаса, кейинги мавсум пуллар тушмаслигини маълум қилди. Пандемия бизда сусайиши керак, бунинг учун ҳамма нарса амалга оширилмоқда. Шунинг учун ҳам, бизнинг ҳукумат чемпионатни охиригача ўйнаш имконияти йўқолмагунча охиригача ўйналади деган фикрдаман.
Келинг шу нарса яқин вақт ичида охиригача расмийлаштирилишини кутайлик", - дейди Медведев.
"Зенит" клуби бош директори Россия чемпионатининг тахминий бошланиш муддатини маълум қилди
Ўқилган: 1912