Sky Sports нашри мавсумнинг энг яхши ўйинчиларини эълон қилди

Sky Sports нашри ўқучилари Англия премьер-лигаси ушбу мавсумнинг энг яхши ўйинчисини аниқлаб беришди.

Биринчи ўринни "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Садьо Мане 33% овоз билан эгаллади. Иккинчи поғонада ҳам "Ливерпуль" футболчиси Жордан Хендерсон (31% овоз) турибди. Учинчи эса "Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне (20% овоз).

Ўқувчиларнинг яна 5% қисми мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб "Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейкни танлаган. "Қизиллар" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ атиги 2% овоз йиғишга эришди.

"Яна кимдир" деган вариантни 9% ўқувчилар танлаган.

Эслатиб ўтамиз, Мане The Guardian нашрининг ҳам энг яхши ўйинчиси деб танланган эди.

Ўқилган: 753
Англия чемпионати Жордан Хендерсон Кевин де Брюйне Ливерпуль Садио Мане

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича