Анчелотти: Танаффус қанча давом этишини аҳамияти йўқ, футболчилар 15 кунда тикланишади

"Эвертон" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти тўхтатиб қўйилган АПЛ ҳақида ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

 "Давом этаётган танаффуснинг яна қанча чўзилиши аҳамиятга эга эмас. Ҳозирги кунда футболчилар 15 кунда тиклана олишади. Бу кўпми ёки йўқ буни билмайман, аммо ҳар бир профессионал футболчи дарҳол тиклана олади.

Албатта, улар 100% жисмоний ҳолатга қайта олишмайди, аммо ўйнаса бўладиган даражага етишади. Барча клублар бир хил шароитда туришибди. Ўйин ўтказган ҳолатда машғулотларни олиб борамиз.

Чемпионатни қачон бошланиши муҳиммас, муҳими - футболчилар, журналистлар ва қолганлар хавфсиз бўлишлари керак.

Мухлисларсиз ўйнаш яхши эмас, аммо агар шу нарса зарур бўлса бунга чидаса бўлади", - дейди Анчелотти.

*****

Ҳамкорларимиздан:

Ҳозир олтин қадрлими ёки бошқа валюта? Буни ўзи билиб кўринг!

Ўқилган: 1102
Англия чемпионати Карло Анчелотти Эвертон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича