УЕФА Европа лигасини июль ойида қайта тикламоқчи ва мавсумни бекор қилмоқчи эмас

УЕФА коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият туфайли 55та ассоциация аъзоси, лига ва клубларига хат ёзди.

Ушбу хатда УЕФА Европа лигаларини мавсумни якунламасликни ва хавфсиз бўлиши билан ўйинлар бошлашга чақирмоқда.

"Бундай ёмон вазиятда ҳам бизнинг спортда ҳамма нарса майдонда ва қиодаларга мувофиқ ҳал бўлишига ҳалақит қилмаслиги керак, барча совринлар натижаларга кўра берилиши лозим.

Биз футболнинг яқин кунларда давлат органларининг маълум шартлари билан бошланишига ишонамиз", дейилган хатда.

Айни пайтда УЕФАнинг махсус ишчи гуруҳи мавсумни июль ойида бошлаш бўйича ишлар олиб бормоқда. Бугун Бельгия мавсумни тугатгани ҳақида қарор қабул қилган Европадаги биринчи давлат бўлди.

Ўқилган: 1924
Европа миллий чемпионатлари Коронавирус УЕФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича