Оле-Гуннар Сульшер: Ҳозир ҳақиқий қаҳрамонлар – соғлиқни сақлаш хизмати вакиллари

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер коронавирус пандемияси билан кураш олиб бораётган шифокорлар ҳақида гапириб ўтди.

"Биламан, баъзида биз қаҳрамон бўламиз, бироқ айни пайтда биз фақатгина қўллаб-қувватловчи ролини ўйнаши мумкин. Ҳозир ҳақиқий қаҳрамонлар – соғлиқни сақлаш хизмати вакилларидир.

Ҳозирги вазият қандай эканлигини ҳаммамиз тушуниб турибмиз. Биз ҳаммамиз футболнинг стадионга ва телевиденияга қайтишини сабр билан кутмоқдамиз. Ушбу вақт ичида биз муҳим ролни бажариб уйда қолишимиз ва маслаҳатларга роия қилишимиз керак", - дейди Сульшер.

Буюк Британида 29 646 та одам COVID-19 билан касалланди. 2 355 да одам вафот этди.

*****

Ҳамкорларимиздан:

Ҳозир олтин қадрлими ёки бошқа валюта? Буни ўзи билиб кўринг!

Ўқилган: 2178
Коронавирус Манчестер Юнайтед Оле-Гуннар Сульшер

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича