Гризманн: Бенземанинг Жиру ҳақидаги сўзларига жавоб берсам муаммо чиқади

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн "Реал" футболчиси Карим Бенземанинг жамоадоши Оливье Жиру ҳақида айтган гапларига изоҳ бериб ўтди.

"Мен Бенземанинг Жиру ҳақида деган сўзларига жавоб бера олмайман. Агар шундай қилсам - ўзимга муаммо бўлади.

Менга Жирунинг ўйинлари ёқади. У ажойиб футболчи, Франция термасига Жаҳон чемпионлигини олиб беришда ёрдам берган.

Мана шуниси муҳим", - дейди Гризманн.

Эслатиб ўтамиз, Бензема ўзини "Формула-1" болиди, Жируни эса картинг - "ўйинчоқ" машинача деганди.

*****

Ҳамкорларимиздан:

Худди Костя Дзюдек аниқ зарба йўлланг!

Ўқилган: 2867
Антуан Гризманн Карим Бензема Оливье Жиру

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича