Антуан Гризманн мавсум охирида "Барселона"ни тарк этади. Клуб уни 100 млн еврога сотиб юборишини маълум қилди.
Каталонияликлар бу пулга яна қўшиб 150 млн евро турадиган Неймарни сотиб олишмоқчи. Чунки ПСЖ бразиялик юлдузни 150 млндан камига қўйиб юбормайди.
Агар трансфер ўхшамаса "Барса" Гризманндан тушган пулга Лаутаро Мартинесни харид қилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили "Барселона" Гризманни "Атлетико"дан 120 миллион евро эвазига сотиб олганди. Энди бўлса 20 млн камига сотишга мажбур.
Гризманн + 50 млн = Неймар. "Барселона" ушбу бошқотирмани ечмоқчи
Ўқилган: 2138