Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси финал ўйинлари мухлисларсиз ўтиши мумкин

УЕФА ҳали ҳам жорий мавсум еврокубокларини кейинги мавсум бошлангунига қадар охиригача етказиб тугатиб қўйишни режалаштирмоқда.

Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси финал ўйинларининг мухлисларсиз ўтиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.

Бугун 1 апрель санасида УЕФА футболчиларнинг шартномаси ва трансфер мавсумлари муддати борасидаги саволлар бўйича видео конференция қилади.

Мавсумнинг қолган қисми бўйича савол ҳам муҳокама қилинмоқда. УЕФА ҳам Англия премьер-лигаси каби фикрда бўлиб мавсумни охиригача ўйнаш керак деган фикрда.

Аввалроқ Европа чемпионатлари август ойигача якунланиши керак деган маълумот ҳам тарқалган эди.

Ҳозирги вақтда Беларусия чемпионатида ташқари Европанинг барча профессионал мусобақалари коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган.

Ўқилган: 7529
Европа Лигаси Европа Чемпионлар лигаси Коронавирус УЕФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича