"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер шогирдларига карантин пайтида нима қилиш кераклигини уқтирди.
"Албатта ҳар бир футболчига шуғулланиш ва парҳез борасида алоҳида кўрсатмалар беряпмиз. Улар бўш ўтирмасдан ҳаракатда бўлмоқлари лозим.
Аксарият ўйинчиларда катта ҳовли ва боғлар мажуд. Улар ўз аёллари билан узатмалар ва якуний зарбаларни машқ қилиб туришлари шарт", - дейди Сульшер.
Сульшер карантин ҳақида: Футболчилар ўз аёллари билан узатма ва якуний зарбаларни машқ қилишлари керак
Ўқилган: 2099