"Челси" клуби ҳужумчиси Оливье Жиру Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳужумчиси Карим Бенземанинг "Формула-1"ни картинг билан таққосламанг", деган гапларига жавоб қайтарди.
Эслатиб ўтамиз, Бензема ўзини "Формула-1" болидига тенглаштирди, Жируни эса картинг - "ўйинчоқ" машинага қиёслаганди.
"Кимлардир "Формула-1"ни картинг билан таққосламанг дебди. Нима ҳам дердим, шуни айтишим мумкинки, мен Жаҳон чемпиониман. У-чи?
Менимча картинг учун ёмон натижа бўлмаса керак-а?!", - дейди BeSoccer нашри Жиру сўзларини келтириб.
Хабарингиз бор, 2015 йилдан бери Дидье Дешам миллий термага Бенземани чақирмайди.
Жиру Бенземанинг "Формула-1" ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди
Ўқилган: 2573