Агар мавсум июнь ойида якунланса, "ПСЖ" клуби қанча йўқотиши маълум бўлди

Агарда ушбу мавсум июнь ойида ўз якунига етса, "ПСЖ" клуби катта молиявий зарар кўради.

Paris Fans нашрининг маълумот беришича, "ПСЖ" клуби ушбу мавсумни июнь ойида якунласа 215 млн еврогача пул йўқотиши мумкин.

2019/20 мавсумда "ПСЖ" клубининг бюжети 638 млн еврони ташкил қилган. Энг ёмон сценарий бўйича клуб 215 млн еврогача йўқотиши мумкин. Бу мавсумнинг тугашига энг ишончлироқ сана бўлиб турибди.

Клуб теле ҳуқуқлар ва чемпионлар лигасидаги фойдалардан камроқ фойда олади. Агар мавсум давом эттирилмаса ёки Парижда бўлиши керак бўлган қолган 5 та ўйин бўш трибуналарда ўтказилса ўйин кунларидан олинадиган фойда 30 млн еврога камаяди.

15 март санасига режалаштирилган "Ницца" жамоасига қарши ўйин "ПСЖ"га 5-6 млн евро фойда олиб келиши керак эди. 2018/19 мавсумда VIP-жойларнинг сотилишидан қарийб 105 млн евро ишлаб олган. Ушбу йили таҳминий ҳисоб китобдан кейин клуб фойдадан 30 %гача зарар кўради.

Ўқилган: 677
Коронавирус ПСЖ Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича