Элдор Шомуродов: 34 млн ўзбекистонликлар Жаҳон чемпионатини орзу қилишмоқда. Улар тарих яратишимизни кутишяпти

"Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Ўзбекистон терма жамосининг ЖЧ-2022 финал босқичига йўл олиши имкониятлари ҳақида фикр билдириб ўтди.

"ЖЧ га чиқиш жамоа, мамлакат ва мен учун шахсан учун жуда ҳам муҳим. 34 млн ўзбекистонликлар бир неча йиллар давомида ЖЧни орзу қилишмоқда.

Ушбу жараёнда муҳим рол ўйнашни истайман, чунки мусобақачи чиқиш мамлакатдаги футболнинг ривожига катта таъсир ўтказади.

Биз ҳақиқатдан ҳам бир неча маротаба яқин келдик, бироқ энг муҳим паллаларда панд едик.

Энди бутун халқ бизнинг тарих яратишимизни сабрсизлик билан кутмоқда. Умид қиламанки, бу сафар ушбу ишни амалга оширамиз ва ватандошларимиз биз билан фахрланиб юришади.

Ҳужумчи учун энг муҳими – имкон қадар кўпроқ гол уриш, жамоага кўмак бериш ва мухлисларни хурсанд қилиш.

Мен ҳар бир ўйинда гол урмоқчиман, Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар бўлишни орзу қиламан. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун ҳамма ишни бажараман", - дейди Шомуродов.

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичида 5 турдан кейин 9 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Ўқилган: 2582
ЖЧ-2022 Ўзбекистон миллий терма жамоаси Элдор Шомуродов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича