"Бешиктош" дарвозабони Лорис Кариус "Вест Хэм" клубига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mirror нашри хабар бермоқда.
Лондонликлар ижара асосида тўп сураётган Кариусни сотиб олишни режалаштирмоқда. 26 ёшли германиялик дарвозабон ҳуқуқий жиҳатидан "Ливерпуль" клубига тегишли ҳисобланади.
Ўз навбатида "Ливерпуль" ҳам Лорис бўйича ҳар қандай таклифларни кўриб чиқишга тайёр.