Роберто Мартинес: Азар Ла Лига ва "Реал"га кўникди, бироқ жароҳатлар унга панд берди

Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес ярим ҳимоячи Эден Азарнинг "Реал" клуби ва Ла Лигага кўника олди деб ҳисобламоқда.

- Биз унинг жароҳатидан Евро-2020 га тикланишига ишонган эдик, ҳаттоки "Реал" сафида бир нечта ўйнайди деб ўйладик. У формасини тиклаб олиши учун кўп вақт керак эмас.

У сокин ва жиддий. Эден максимал даражада тикланиш учун тайёр ва имкон қадар камроқ ўйин ўтказиб юбориш ниятида. У Европа чемпионатида ўйнашни режалаштирган эди.

Энди Азар энди бутун диққатини ушбу мавсум "Реал"нинг муҳим ролини ўйнаши учун қаратиши керак ва бу ишни уддалашига ишонаман. У бизнинг терма жамоамиз сардори ва биз у билан доимий алоқадамиз.

Азар "Реал" каби клубда ўзига жавобгарликни олиш учун идеал ёшда.

- Эденнинг ўзи илк мавсумини омадсиз ўтди деб бахолади.

- У Ла Лига ва "Реал"га тўлиқ кўникди. Унинг асосий муаммоси – жароҳатлар. Жароҳатлар борасида омади келмади.

Футболда омад жуда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Ушбу мавсум Эден "Челси"да ўтказган 8 та мавсумидан кейин энг кўп марта ўйин ўтказиб юборди. Бу омадсиз кунлар ўтиб кетади ва ҳаммаси тез орада ўзгариб "Реал"нинг муҳим ўйинчисига айланади, - дейди Мартинес.

Ўқилган: 2014
Бельгия терма жамоаси Реал Мадрид Роберто Мартинес Эден Азар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича