Алессандро Костакурта: Роналдо ҳимоячиларни устидан куладиган "аблаҳ" эди

"Милан" клуби собиқ ҳимоячиси Алессандро Костакурта "Интер"нинг собиқ ҳужумчиси - бразилиялик Роналдо ҳақида гапириб ўтди.

"Ҳимоячиларни расво қиладиган кучли ўйинчи эди. У ҳимояда ўйнаётганларнинг устидан куладиган "аблаҳ" эди.

Менинг давримнинг ҳимоячилари - Мальдини, Неста, Каннаваро ва Ферраралар ҳам буни тасдиқлашади. Унга қарши ўйнаш ҳаммамизга қийин бўлган.

Ўйин олдидан хотиржам ухлаб олардим. Аммо, унга дуч келганимда эса, устимдан кулиб ҳеч ким такрорлай олмайдиган "дриблинг"лар ишлатарди. Мени бир неча маротаба устимдан "қотиб", чув тушириб кетган", - дейди Костакурта.

*****

Ҳамкорларимиздан:

Худди Костя Дзюдек аниқ зарба йўлланг!

Ўқилган: 2076
Мозий юлдузлари Роналдо

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича