Касалхонадаги ҳолатдан Юрген Клопп нима учун йиғлади?

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп коронавирус пандемияси билан кураш олиб бораётганларга миннатдорчилик билдирди.

- Уйда қола олмайдиган ва ишлашда давом этаётган одамларга нима дейишингиз мумкин?

- Уларга бўлган ҳурматимни изҳор этиш учун инглиз тилим унчалик яхши ривожланмаган. Менга кеча интенсив терапия бўлимидан юборилган видеода одамларнинг "You’ll Never Walk Alone" деб куйлаётганини кўриб йиғлаб юбордим.

Бу нарса ушбу одамларнинг шунчаки эмас, балки тўғри тайёргарлик билан ишлаётганини кўрсатади. Улар бошқаларга ёрдам беришга ўрганиб қолган ва биз ҳам шу нарсага ўрганишимиз керак чунки бизни фақат ўзимизнинг муаммолар қизиқтиради.

Бироқ булар учун бу кундалик иш. Улар жиддий муаммога йўлиққан одамларга кўмак бериб, ўзларини хавфга солишади. Мен шунчаки уларга нисбатан кучли ҳурматимни билдира олмайман, - дейди Клопп.

Буюк Британияда 11 812 та одам коронавирус билан касалланган бўлиб 580 таси вафот этган.

Ўқилган: 971
Англия чемпионати Ливерпуль Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича