"Реал" ижарадаги футболчисини ортга қайтармоқчи. Ўйинчи доимий таркибда ўйнашига шубҳа қилмоқда

Ижара асосида "Реал Сосьедад" клубида тўп сураётган "Реал"нинг бўлажак ҳужумчиси Мартин Эдегорнинг келажаги ҳали ойдин эмас.

Marca нашрининг маълумотига кўра, "Реал" норвегиялик футболчини клубга қайтармоқчи, бироқ Эдегорнинг ўзи ушбу қарор ўз учун маъқул эмас деб ҳисобламоқда, чунки у доимий ўйин амалиётига эга бўлмоқчи.

21 ёшли футболчи қарор қабул қилишдан олдин жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан билан гаплашиб олмоқчи, "Реал" эса ижаранинг тўхташи ҳақида "Сосьедад" билан келишиб олиши лозим.

Ушбу мавсум Эдегор "Реал Сосьедад" учун 23 та ўйин ўтказди, уларда 4 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширган.

Ўқилган: 1275
Мартин Эдегор Реал Мадрид Реал Сосьедад Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича