"Ливерпуль" футболчиси Туркия чемпионатида тўп суриши мумкин

"Ливерпулль" ярим ҳимоячиси Шердан Шакири фаолиятини "Галатасарой"да давом этириши мумкин.

Fotomac нашри тарқатган хабарга кўра, "Галатасарой" клуби 28 ёшли швейцариялик хавбекни сотиб олишни режалаштирмоқда.

Ўз навбатида Шакири ҳам "Ливерпуль"ни тарк этмоқчи. Футболчининг "қизиллар" билан шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўжалланган.

Бу мавсумда Шакири "Ливерпуль" сафида АПЛ доирасида 6та учрашувда майдонга тушди.

Ўқилган: 536
Ливерпуль Шердан Шакири

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича