"Барса" клуби "Боруссия" Гладбахнинг энг яхши тўпурарига 40-50 млн таклиф қилган

Менхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ушбу қишда ўз ҳужумчиси Алассана Плеани "Барселона"га қўйиб юбормади.

Каталония клуби январь ойида Луис Суареснинг жароҳати туфайли ҳужумчи сотиб олмоқчи бўлди ва франциялик футболчи учун 40-50 млн евро таклиф қилди.

Бироқ "Боруссия" клуби раҳбарияти ўйинчи билан хайрлашишни истамади ва "Барселона" билан музокараларга киришмади. Чунки Германия клуби Плеанинг ўрнига бошқа футболчи топа олмаслигини биларди.

Натижада "Барселона" клуби Ла Лиганинг махсус рухсат олиб, январь ва февраль ойида "Леганес"дан Мартин Брэйтуэйтани сотиб олди.

Плеа жорий мавсум Бундеслигада 22 та ўйин ўтказиб 8 та гол урган. У ўз жамоасининг тўпурари саналади.

*****

*****

Ҳамкорларимиздан:

Худди Костя Дзюдек аниқ зарба йўлланг!

Ўқилган: 2403
Барселона Боруссия М Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича