Европа лигалари мавсумни 30 июнгача тугатишни режалаштирмоқда

Европанинг футбол лигалари коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият яхшилашса, мавсумни 30 июнь санасига қадар якунлашга умид қилишмоқда.

Бу УЕФАнинг ташкил қилган ишчи гуруҳнинг музокаралари биринчи босқичидан кейин маълум бўлди.

Биринчи конференцияда Европа клублари ассоциацияси ва миллий лигалар вакиллари иштирок этишди.

Эпидемия билан боғлиқ вазият яхшиланса янги тақвим ишлаб чиқилади ва унда миллий лига ўйинлари ҳафта орасидаги кунларга белгиланади, чемпионлар лигаси ва Европа лигаси эса дам олиш кунлари ўтади.

Ушбу музокаралар доимий равишда бўлиб туриши кутилмоқда, айрим вақтда эса ҳар ҳафта бўлиши ҳам мумкин. Уларни соғлиқни сақлаш вакиллари ҳам кузатиб боришади.

Коронавирус пандемияси оқибатида Европанинг (Беларуссия чемпионатидан ташқари) барча чемпионатлари тўхтатилди, Евро-2020 эса 2021 йилга қолдирилди.

Ўқилган: 2215
Европа миллий чемпионатлари Европа футболи Коронавирус УЕФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича