“Аталанта” дарвозабони коронавирусга чалинди
“Аталанта” дарвозабони Марко Спортьелло коронавирус касаллигига чалинди.
27 ёшли футболчи Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида “Валенсия”га қарши кечган учрашувда 90 дақиқа ўйнаган. Ҳозирда у карантинда сақланмоқда.
Спортьелло коронавирусга чалинган “Аталанта”даги биринчи футболчи бўлди.
Ҳозирда Италияда 69 176 та одамда коронавирус касаллиги аниқланган, 6 820 киши вафот этган.
Ўқилган: 10719