“Рома” Мхитарянни “Арсенал”дан тўлиқ сотиб олмоқчи

“Рома” ярим ҳимоячи Генрих Мхитарянни жамоада сақлаб қолмоқчи.

Римликлар 31 ёшли футболчини “Арсенал”дан тўлиқ сотиб олишни кўзлашмоқда, деб хабар бермоқда Gazzeta dello Sport нашри.

Арманистонлик футболчининг “Арсенал” билан шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган. Трансфер нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда.

Мхитарян ушбу мавсум А Сериада 13 та ўйинда 6 та гол урди.

Ўқилган: 611
Арсенал Генрик Мхитарян Рома

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича