
УЕФА ташкилоти ЕЧЛ ва Европа Лигаси финалларини коронавирус туфайли қолдирди.
Шунингдек, аёллар ўртасидаги ЕЧЛ финали ҳам қолдирилади. Финалларнинг янги вақтлари маълум қилинмаган. Махсус гуруҳ буни ўрганиб чиқади.
Эслатиб ўтамиз, финаллар май ойига белгиланганди. Бироқ коронавирус сабаб Европада футбол учрашувлари тўхтатиб қўйилди.