Яхши хабарлар ҳам бор: Артета коронавирусдан тузалиб, ҳаётга қайтяпти

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета коронавирусга чалингандан кейинги аҳволи ҳақида одамларга хабар берди.

"Ҳозир ҳаммаси жойида, ўзимни тузалгандек ҳис қияпман. Уч-тўрт куни ўтгач, анча аҳволим яхшиланганини сездим.

Барчаси тез бўлиб кетди. Сешанба куни ўзимни ёмон ҳис қилдим, шифокорга борсам у жойида йўқ эди. Чоршанба куни эса тест топширдим - натижа ижобий бўлди.

Ким мен билан алоқада бўлган бўлса ҳамма карантинга кетди.

Энди бўлса ҳаммаси кўнгилдагидек", - дейди Evening Standard нашри Артета сўзларини келтириб.

Ўқилган: 997
Арсенал Коронавирус Микель Артета

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича