
"Барселона" клуби "Вильярреал" ҳимоячиси Пау Торреснинг трансфери бўйича музокараларни бошлаб юборди.
Diario Sport нашрининг хабар беришича, Каталония клуби ҳимоя чизиғини кучайтириш кераклигини тушунмоқда. "Барса" ўз ҳимоячиси Саюэль Умтитини шу ёзда сотиб юбориб унинг ўз ўрнига умидли чапақай ҳимоячи олмоқчи.
"Барселона" клубининг спорт бўлими бир неча ой давомида Европада тўп сурувчи чапақай ҳимоячиларни кузатди. Клуб 5 ёки 6 нафар футболчидан иборат рўйхат тузиб чиққан. Бироқ "Барса" директори Эрик Абидаль Торреснинг ривожланишидан ҳайратга тушган ва уни сотиб олмоқчи.
23 ёшли футболчининг шартномасида 50 млн евро миқдорига товон пули кўрсатилган, аммо "Вильярреал" ушбу нархни туширмайди. Торреснинг ўзи ҳам Каталония клубида тўп суришни истайди ва ушбу трансферга таъсир ўтказиши ҳам мумкин.
Бироқ ушбу трансферни амалга оширишнинг илк қадами бу Умтитини сотиш. "Барса" унинг учун 50 млн евро олишни истамоқда.