Ибрагимович ёзда фаолиятини тугатмоқчи

"Милан" клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович келаётган ёзда футболчилик фаолиятини тугатишга қарор қилган.

38 ёшли швециялик футболчи дунёда юз бераётган воқеалар туфайли футбол ўйнашни тўхтатмоқчи. Бу ҳақида La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатди.

Сал аввал "Милан" унга янги шартнома таклиф қилмоқчилиги ҳақида хабарлар чиққанди. Златан бўлса таркибни кучайтириш кераклигини айтганди.

Энди бўлса, у футболдан кетмоқчи.

Ўқилган: 1173
Златан Ибрагимович

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича