"ПСЖ" ёзди Тухелни бўшатиб юбормоқчи ва янги мураббий билан музокараларни бошлаб юборди

Франциянинг амалдаги чемпиони "ПСЖ" клуби италиялик мураббий Массимилиано Аллегри билан музокараларни бошлади. Бу ҳақида Foot Mercato нашри маълумот бермоқда.

Манбанинг таърифлашича, Париж клуби амалдаги устози Томас Тухель билан мавсум якунига етгач хайрлашмоқчи. Айни вақтда "ПСЖ" Франция чемпионатида етакчилик қилмоқда. Шу билан бирга клуб Европа чемпионлар лигасининг 1/4 финал босқичига етди.

Аввалги маълумотларга кўра, Аллегри "Манчестер Юнайтед" ва "Реал" клубларидан бирида иш бошлаши мумкинлиги айтилди.

Эслатиб ўтамиз, Массимилиано "Ювентус" клубини 2014 йилдан 2019 йилгача бошқарган. Унинг қўл остида Турин клуби беш маротаба Италия А Сериясида чемпионлигини, тўрт маротаба кубок ва иккита суперкубокни қўлга киритди. Ўтган ёзда 52 ёшли мутахассиснинг ўрнига Маурицио Сарри тайинланган эди.

Ўқилган: 939
Массимилиано Аллегри ПСЖ Томас Тухель Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича