"Фиорентина" Райола билан музокарага киришди

"Фиорентина" клуби ёзги трансферлар мавсумида ўз сафида "Милан" ярим ҳимоячиси Жакомо Бонавентурани қўшиб олмоқчи.

Corriere dello Sport нашрида ёзилишича, "Фиорентина" ёзда "Милан" билан шартномаси якунига етиши кутилаётган 30 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш истагида.

Шу сабабли клуб президенти футболчининг агенти Мино Райола билан музокара ўтказмоқда.

Ўқилган: 2076
Милан Фиорентина

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича