Роналд Куман: Умид қиламанки, бир кун келиб "Барселона"ни бошқараман

Голландия терма жамоаси бош мураббийи Роналд Куман "Барселона" клубига ўтиши имконияти ҳақида гапириб ўтди.

- Бир неча ой олдин Эрнесто Вальверде бўшатилганида "Барселона"дан қўнғироқ қилишдими?

- Менга қўнғироқ қилишди ва миллий терма жамоа олдидаги мажбуриятларим туфайли рад жавобини бердим. Икки йилдан кейин кетиш учун имкониятим бўлади. Европа чемпионатидан кейин вазиятга бахо берамиз. Мен мусобақанинг бошланишига уч ой қолганида терма жамоани тарк эта олмайман.

- Ўша вақтдаги "Барселона" учун жавобгарликни ўзингизга олиш ҳавфи бормиди?

- Йўқ, жуда ҳам ёмон даврлар эди. Менинг Голландия билан ўз режаларим бор. "Барселона" ҳар доим йирик совринларни ютиши мумкин, уларнинг ажойиб ўйинчилари бор ва дунёнинг энг яхши футболчиларини сотиб олиши мумкин. Умид қиламанки, бир кун келиб "Барселона" клубини бошқараман, - дейди Куман.

Эслатиб ўтамиз, Куман "Барселона" клубида 1989 йилдан 1995 йилгача тўп сурган ва 246 та ўйин ўйинда иштирок этган.

Ўқилган: 788
Барселона Голландия термаси Испания чемпионати Роналд Куман

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича