Жасурбек Яхшибоев дебют ўйинида дубль қайд этди

Хабарингиз бор, кеча Беларусь чемпионатининг 2020 йилги мавсуми старт олди.

1-турда ҳамюртларимиз Жасурбек Яхшибоев ҳамда Шаҳбоз Умаров тўп сураётган “Энергетик-БГУ” клуби Беларусь гранди – БAТЭ билан баҳс юритди.

Дебют баҳсида Яхшибоев рақиб дарвозасини 2 бор ишғол этишга муваффақ бўлди. Шоҳбоз Умаров эса ўйин сўнггида захирадан майдонга туширилди.

Учрашувдан сўнг “Энергетик-БГУ” устози Владимир Белявский ҳамюртимиз ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди:

– Яхшибоев яхши даражадаги ўйинчи. У билан узоқ вақт музокаралар олиб бордик. Бизда Ўзбекистондан яна бир ўйинчи бор – фақат у яқинда бироз касал бўлган эди. Биз уларнинг ўйинларини кузатиб борганмиз. Яхшибоевни бутун Осиёда яхши билишади. Бунақа ўйинчи Беларусда йўқ бўлса керак, – дея таъкидлади мураббий.

Ўқилган: 1228
Легионерларимиз

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича