
"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич мавсум ниҳоясида "Севилья" жамоасига қайтиб кетишни истаяпти. Sport.es нашрининг хабарига кўра, хорватиялик футболчи ушбу вариантни энг маъқули дея эътироф этмоқда. Гарчи унга бошқа топ-жамоалар қизиқаётган ва кўпроқ маош таклиф қилаётган бўлсада.
Бу борада "Севилья" жамоаси "Барса"га маълум қилган. Каталонияликлар аллақачон музокара ўтказишга ҳам улгуришди.
Эслатиб ўтамиз, Ракитич 2011-2014 йилларда "Севилья" шаънини ҳимоя қилган.