УЕФА коронарирус туфайли молиявий фэйр-плей қоидаларига ўзгартириш киритди

УЕФА клубларни молиявий фэйр-плей қоидаларига риоя этаётганини текширишда коронавирус билан боғлиқ вазиятни ҳам инобатга олмоқда.

"Биринчи чора сифатида УЕФА клубнинг кредиторлик қарзи йўқлигини исботлаши учун муддатни 31 мартдан 30 апрель санасига кўчирди.

Бундан ташқари, молиявий фэйр-плейни мониторинг қилиш ишидаги форс-мажор ҳолатлари қоидалар регламентига киритилган. Ушбу қоидага кўра, клубга боғлиқ бўлмаган сабаблар билан бўладиган ҳар қандай фавқулотда ҳолат ва вазият клубни бахолашда инобатга олинади", - дейилган УЕФА матбуот-хизмати хабарида.

Ўқилган: 1698
Европа футболи УЕФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича