“Локомотив“да барча машғулотлар бекор қилинди

Юртимизда олиб борилаётган коронавирусга қарши профилактика ишлари сабаб “Локомотив“нинг барча ёшдаги футболчилари иштирокидаги машғулотлар бекор қилинди.

Асосий жамоа аъзолари кеча “Бухоро“ қарши майдонга тушиб,  бугундан эътиборан (16. 03. 2020) таътилга чиқишди. Ҳозирча шуниси аниқки,  Суперлигада навбатдаги тур учрашувлари ўтказилмайди.

Коронавирус сабаб вазият ижобий тус олмагунча ҳамма ўз уйида бўлади. Машғулотлар қачон давом этиши ҳақида клуб матбуот хизмати расман маълумот беради.

Инсон учун энг муҳими соғлик,  ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Ўқилган: 1180
Коронавирус Локомотив

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича