"Алавес" клубининг 3 футболчиси ва 12 ходими короновирусга чалинди

"Алавес" клуби жамоада коронавирус билан касалланганлар борасида хабар беришди.

Covid-19 вируси уч нафар футболчи, 7 нафар мураббийлар штаби аъзоси ва клубнинг футболдан ташқари бўлимлардаги 5та ходимдан аниқланган. Уларнинг барчаси яхши аҳволда ва касаллик аломатларини йўқ.

"Клуб тест қилишларини истаган ва натижалар бу касаллик аломатлари чиқишини кутгандан унинг олдини олиш керак деган фикрга келдик", - дейилган клуб баёнотида.

6 март куни "Алавес" клуби учта коронавирус билан чалинган ходимлари ва футболчилари бўлган "Валенсия" билан тўқнаш келган эди.

Испанияда деярли 14 мингта одам коронавирус билан чалинган ва уларнинг 632таси вафот этди.

Ўқилган: 1116
Алавес Испания чемпионати Коронавирус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича