Франция чемпионати 15 апрелдан эрта старт олмайди

Франциянинг Лига 1 яқин вақт орасида чемпионатни бошламоқчи эмас.

"Биз қарор қабул қилишда имкон қадар энг яхшисини изламоқдамиз ... биз ҳаммасини намунали қилишимиз керак.

Биз УЕФАдан Европа чемпионатини бир йилга қолдирганидан миннатдормиз. Бу бизнинг ички ва Европа мусобақаларини якунлашга бир нечта йўлларни қўллашимиз учун имкон яратди.

Бизнинг асосий мақсадимиз – Лига 1 ва Лига 2ни якунлаш. Бу Франция клубларига жуда ҳам зарур саналади.

Чемпионат 15 апрелгача бошланмаслиги аниқ", - дейди Франция футбол лигаси президенти Натали де ла Тур.

Ўқилган: 534
Коронавирус Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича