Чеферин муддатидан аввал совринлар топшириш ҳақида: Бу ёлғон маълумот. Асосий мақсад – мавсумни охиригача ўйнаш

УЕФА президенти Александр Чеферин "Ливерпуль" клубининг Англия чемпионатида муддатидан олдин ғолиб деб топилиши мумкин деган маълумотларга изоҳ берди.

Шу билан бирга гап "Барселона", "Бавария", "Ювентус" ва "ПСЖ" каби Европа топ-5 чемпионатларининг айни пайтдаги етакчи клублари ҳақида ҳам кетди.

"Мен УЕФАнинг чемпионатларни ҳозир ва якунлашни маслаҳат бергани ҳақидаги ёлғон хабарларни кўрдим ва эшитдим. У ерда ғолиб жамоа айни пайтда етакчилик қилаётгани деб топилади ҳам дейилган.

Мен буларнинг ёлғон эканлигини айтишим мумкин. Бизнинг мақсад – чемпионатларни охиригача ўйнан ва биз биронта ҳам ассоциация ва лигага бундан маслаҳат бермаганмиз", - дейди Чеферин УЕФАнинг коронавирус муаммоси бўйича бўлган саммитда.

Ўқилган: 1763
Александер Чеферин Европа миллий чемпионатлари УЕФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича