
УЕФА президенти Александр Чеферин Европа чемпионатини коронавирус туфайли 2021 йилга сурилганидан кейин баёнот билан чиқди.
"Биз жуда ҳам кўп сонли одамларнинг севимли спорт тури устида турибмиз. Бундай мураккаб вазиятда футбол олами катта жавобгарлик ва бирлигимизни намойиш қилишимиз керак.
Мухлислар, ходимлар ва ўйинчиларнинг соғлиги бизнинг асосий мақсадимиз бўлиши керак. УЕФА клублар мусобақасини якунлаш борасида бир неча маслаҳатлар берди. Мен Европа футболининг намойиш қилувчи ҳамкасбларимнинг бу ишда менга кўмак бергани мени хурсанд қилди.
Евро-2020нинг бошқа кунга қолдирилиши УЕФА учун катта зарарларга олиб келади, бироқ биз ҳаваскор ва аёллар футболи ривожига эътибор қаратамиз.
Футбол – ижтимоий лифт ва жамиятдаги катта куч. Умум Европа футболининг байрамини бўш стадион, бўш фан-зоналарда ўтказиш мумкин эмас. Биз мусобақанинг 60-байрамини бундай кутиб олишга йўл қўймас эдик", - дейди Чеферин.