"Ливерпуль" клуби Вейналдум билан шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда

"Ливерпуль" клуби жамоа ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум билан келишувни узайтирмоқчи, деб маълумот бермоқда Никола Скира.

Томонлар келишувни 2023 йилгача узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда. 29 ёшли голландиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган.

Мерсисайдликлар Вейналдумни 2016 йили "Ньюкасл" клубидан 25 млн фунт стерлинг эвазига сотиб олган эди.

Ушбу мавсум Вейналдум "Ливерпуль"нинг АПЛдаги 25та ўйинида иштирок этди ва учта гол уришга эришди.

Ўқилган: 777
Англия чемпионати Жоржиньо Вейналдум Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича