"Арсенал" клубининг тиббий хизмати раҳбари "Ливерпуль"га ўтиш фикридан қайтди

"Арсенал" клубининг тиббий департаменти раҳбари Гари О’Дрисколл "Ливерпуль"га ўтишдан бош тортди.

The Athletic нашрининг маълумотига кўра, шифокорнинг бундай қарор қабул қилишига "тўпчилар" бош мураббийи Микель Артета сабабчи бўлган.

Энди мерсисайдликлар Эндрю Мэссейнинг 1 март куни кетиши оқибатида бўшаб қолган ушбу лавозим учун янги номзод излаши керак бўлади. Вақтинча Жим Моксон "Ливерпуль" тиббий хизмати раҳбари бўлиб турибди.

Ўқилган: 955
Англия чемпионати Арсенал Ливерпуль Микель Артета

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича